Ҳурматли абитуриентлар!
Ўзбекистон Миллий университети ва Миллий тадқиқотлар Томск Давлат университетларининг қўшма таълим дастурларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда. Томск Давлат университети QS халқаро рейтингида ТОП-250 дан ўрин олган олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Бакалавриат йўналишлари:
1. 5330300-Ахборот хавфсизлиги – 25 та ўрин, контракт асосида. Ўқиш муддати 4 йил, муваффақиятли битирган талабаларга 2 та (dual) диплом берилади. Талабалар 1-2-курсда Ўзбекистон Миллий университетида ва 3-4-курсда эса Томск Давлат университетида таҳсил олишади.
Контракт тўлови: 18 млн. сўм
Магистратура мутахассисликлари:
1. 5А330302-Ахборот хавфсизлиги – 12 та ўрин, контракт асосида. Ўқиш муддати 2 йил, муваффақиятли битирган талабаларга 2 та (dual) диплом берилади. Талабалар 1-курсда Ўзбекистон Миллий университетида ва 2-курсда эса Томск Давлат университетида таҳсил олишади.
Контракт тўлови: 20 млн. сўм
Таълим тили: рус
Ҳужжатлар 30 сентябгача онлайн
тарзда қабул қилинади.
Имтихонлар жорий йилнинг 2-10 октябр кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун телефонлар:
71-246-70-51, (97) 500-04-07, (97) 139-39-66
E-mail: qabuluzbektomsk@gmail.com