Хорижий абитуриентлар учун

САЛОМ ЎзМУ

        Бугун пандемия сабаб ўтган ўқув йилининг март ойидан буён  таълимнинг онлайн шаклида давом эттирган Ўзбекистон Миллий университетида карантин талабларига риоя қилган ҳолда танишув дарслари бошланди.

        Ёшлар ҳаётидаги муҳим бурилиш ва янги босқич бўлган, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар Ўзбекистон Миллий университетига келишди. Уларни дунё тан олган академиклар, профессор –ўқитувчилар тантанали равишда кутиб олишди. Танишув дарсларида асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент  вилоятида истиқомат қилувчи талабалар иштирок этишди. Шунингдек, ўз иҳтиёрига кўра университетдаги талабалар учун яратилган шарт-шароит, таълим жараёнлари билан танишиш мақсадида бир гуруҳ  Республикамизнинг олис туманларида истиқомат қилувчи ота-оналар ҳам келишди.

       Дастлаб, биринчи курсга қабул қилинган талабаларни факультетларда тантанали равишда кутиб олиш маросими ташкил этилди. Сўнгра танишув режасига кўра талаба ёшларга университет ва факультетлар фаолиятига доир видеороликлар намойиш этилди. Унда ЎзМУ таркибий тузилмаси, таълим йўналишлари, факультетлар ва кафедралар таркиби, ўқув-илмий , маънавий –маърифий ишлар билан таништирилди.

     Танишув дарслари билан бир пайтнинг ўзида параллел равишда университетга ташриф буюрган ота-оналарга дарс жараёнлари учун университетда яратилган шароитлар яқиндан таништирилди.

  Авезова Зулфия, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани –       Менинг қизим Ҳамроева Комила ЎзМУ га грант асосида қабул қилинди. Мен ёшликдан олий маълумот олишни, дунё кезишни, овулдошларимга дунёнинг нақадар  кенг, мамлакат ва юрт истиқболи порлоқ бўлишини кўрсатиш бўлган эди. Мана бугун кўринг-ки, Президентимизнинг ташаббуслари билан бизга қўшни бўлган Мўйноқ туманида биз орзу қилган ислоҳотлар амалда рўёбга чиқди. Мен бу олиб борилган ислоҳотларни чин манода хақиқий ренессанс деб атаган бўлар эдим. Фарзандим мана бугун мени ёшлик орзуларимни руёбга чиқарадиган кун ҳам етиб келди. Қизим тимсолида мен Қорақалпоқ истиқболини кўраман. Ва бу борада университет ёшларимизга шундай таълим беришига тўлиқ ишонаман”.

Ҳамроева Зулфия, Андижон вилояти – “Ўзим ёшлигимдан журналист бўлишни орзу қилган эдим. Тақдир тақазоси билан адабиёт ўқитувчиси бўлдим. Менинг назаримда  адабиёт сўз санъати бўлса, журналистика сўз сиёсатидир. Ман шу сиёсат алифбосини ўргатадиган бу даргоҳга қизим ўқишга қабул қилинди. Мен бугун жуда ҳам бахтли онаман. Бизни университет масъуллари танишув дарсларига таклиф этишди. Фарзандимиз таълим оладиган адиторияларни кўрдик. Хоналар ёруғ ва шинам. Барча имкониятлар яратилган экан. Замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган экан. Бунинг учун университет раҳбариятидан миннатдорман. Кўнглимиз хотиржам тортди. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари  ва деканат ходимлари билан танишдик, суҳбатлашдик.

P.S. ЎзМУдаги танишув дарслари  14-17 октябрь кунлари  Республиканинг барча ҳудудларида сайёр гуруҳлар томонидан жадвал асосида олиб борилади.

                             Маҳлиё МИРСОАТОВА,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари





Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura