Хорижий абитуриентлар учун

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИДА 2020 ЙИЛ 12 ОКТЯБР КУНИ 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1 КУРСГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТАЛАБАЛАР БИЛАН БЎЛГАН УЧРАШУВ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

   ЎзМУ Тарих факультетида 2020 йил 12 октябр куни 2020-2021 ўқув йилида 1 курсга қабул қилинган талабаларни тантанали тарзда кутиб олинди. Биринчи навбатда эрталаб соат 8:40 да 1 курсга қабул қилинган кундузги, кечки, ҳамда сиртқи бўлим барча йўналишидаги ўзбек ва рус гуруҳи талабаларни Факультет олдидаги майдонга йиғиб “Ковид 19” бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Тиббиёт ниқобларини доимо тақиб юриш қайта-қайта уқтирилди.

   Таништирув учрашувида Факультет декани профессор А.Муминов кафедра мудирлари Д.Ўроқов, Ф.Очилдиев, З.Рахмоқулова, ҳамда А.Холиқулов, А.Бобобековлар ҳамда барча кафедралардан профессор-ўқитувчилар ва 1 курсларга тайинланган гуруҳ мураббийлари фаол иштирок этишди.  Профессор А.Муминов 1 курс талабаларга Университет тарихини ва бугуни ҳақида сўзлаб берди. Буни тинглаб талаба-ёшларнинг кўзларида келажакка ишонч ва билимга чанқоқликни кўриб барча профессор-ўқитувчиларимиз хурсанд бўлишди. Кафедра мудирлари томонидан йиғилган талабаларга Университет Одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ҳам тушунтириш бериб ўтилди.

   Уччрашув таништирув машғулотида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва профессор-ўқитувчилар томонидан етарлича жавоблар олишди. 

    Кун давомида 2 пара дарс машғулоти бўлиб ўтди. Танаффус пайтида талабаларни тоза ҳавога чиқариб маъруза заллари гигеник воситала билан тозаланди


 





 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura