Хорижий абитуриентлар учун

Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси биринчи курсга қабул қилинган талабалар билан ўтказган “Танишув дарслари”

  2020 йил 12 октябрьда Ўзбекистон Миллий университетининг ахборот ресурс марказида Инглиз филологияси кафедраси мудири ва ўқитувчилари бошчилигида 2020-2021 ўқув йили учун Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши, кечки ва кундузги таълим шакли, рус ва ўзбек гуруҳларига биринчи курсга қабул қилинган талабалар билан “Танишув дарслари” анъанавий шаклда ташкил этилди. Танишув дарсларида Инглиз филологияси кафедраси мудири Джумабаева Ж.Ш ва доцент Юсупова Ш.Б., ўқитувчилар Акбарова М.И., Исраилова Д.Ш., Авазматова М.М., Кенгбоева М., Эштўхтарова Б.Б., Собирова Д.А., Хайдарова Д.Д. ва Эшчанов С. иштирок этдилар.

 Таништирув дарсларининг биринчи жуфтлигида Инглиз филологияси кафедраси мудири ф.ф.д., доцент Джумабаева Ж.Ш. сўз бошида талабаларни кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қўшилганликлари билан табриклади.

Таништирув дарси аввалида Инглиз филологияси кафедраси мудири ф.ф.д., доцент Джумабаева Ж.Ш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг 75 сессиясидаги сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти билан таништирди ва талабалар билан биргаликда муҳокама қилинди. Президент Ш.Мирзиёвнинг ушбу нутқини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида талабалар фикрлари тингланди.

Талабаларга гуруҳ мураббийлари томонидан Ўзбекистон Миллий университети ҳақидаги видео ролик кўрсатилиб, университет тўғрисида маълумот берилди. Университет факультетлари, кафедралар, илмий тадқиқот институтлари, лабароториялар ва музейлари ҳақида сўз юритилди. Талабалар Ўзбекистон Миллий университети ва унинг раҳбарияти, факультет декани, Инглиз филологияси кафедраси муди

ри ва гуруҳ мураббийлари билан таништирилди. Унда талабаларга пандемия шароитидан келиб чиқиб, ўқув жараёнларининг ташкил этиш тартиби, тўлов-шартнома шартлари, ўқитиладиган фанлар сони, профессор-ўқитувчилари тўғрисида маълумот берилди.  

Иккинчи жуфтликда эса ўқув жараёнларининг ташкил этиш тартиби, Кредит модуль тизими ҳақида талабаларга маълумотлар берилди. Талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом яъни Академик қоидалар билан таништирилди. Инглиз филологияси кафедраси мудири ф.ф.д., доцент Джумабаева Ж.Ш. талабаларга ушбу янги тизим ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

Танишув дарси пандемия даврида COVID-19 қурбонига айланган ҳамюртларимиз хотираси хақидаги суҳбат билан якунланди. Унда талабаларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов хотирасига бағишланган видео ролик тақдим этилди. Суҳбат давомида талабалар видео ролик ва актёрнинг Ўзбекистон маданиятига қўшган хиссаси ҳақида фикр билдирдилар.

Дарс сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга гуруҳ мураббийлари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоб берилди. 




Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura