Хорижий абитуриентлар учун

Миллий университетда 1 курс талабалари учун «ТАНИШУВ ДАРСЛАРИ» бўлиб ўтмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги “Олий таьлим муассасалари 1-курс талабаларини ўқув жараёни билан таништирув ҳафталигини ташкил этиш тўғрисида”ги 517 сонли буйруғига асосан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 1 курс талабалари билан учрашув ташкил этилди.

    Янги ўқув йили учун намунада келтирилган тартибда дарс жадвалига мувофиқ танишув дарслари  йўлга қўйилди ва ушбу дарсларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТнинг 75-сессиясида сўзлаган нутқи ҳамда “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган тантанали Давлат тадбиридаги маърузасининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтилди. Университет фаолияти, факультетлар ҳақидаги маълумотлар, видеороликлар, электрон тақдимотлар асосида ёритиб берилди.  Барча дарслар университет раҳбарияти назорати остида санитария-гигиеник қоидаларига риоя қилинган ҳолатда ўтказилди. 



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura