Хорижий абитуриентлар учун

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИНИНГ 1-КУРСИГА КИРГАН ТАЛАБАЛАР БИЛАН “ТАНИШУВ ДАРСЛАРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун 2020 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факултетида мавжуд таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилган, Тошкент шахри, Тошкент вилоятидан ташриф буюрган ёшларни тантанали равишда кутиб олиш тадбири ташкил этилди.

Ёшларни тадбир жараёнига киритиш, карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда, маҳсус антисептик воситалари билан дезинфекция қилиниб, ижтимоий масофа сақланиши ва тиббий ниқоб тақиш зарурлиги таъкидланган ҳолда амалга оширилди. 

Тадбир икки сменада куннинг биринчи ярми ва иккинчи ярмида ташкил этилди.

1-сменада мавжуд таълим йўналишларининг кундузги бўлимларидан 350 га яқин, 2-сменада эса кечки ва сиртқи бўлимларидан 200 га яқин талабаликка тавсия этилган ёшлар қабул қилинди. Тадбирда талабалар Ижтимоий иш, Социология, Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим, Амалий психология, Оила психологияси, Ёшлар психологияси, Фалсафа таълим йўналишлари ўзбек ва рус гуруҳларга ажратилган ҳолда амалга оширилди. Кириш қисмида талабаларга яратилган имкониятлар ҳамда мавжуд кафедралар ва кафедра мудирларини бирма-бир таништириб ўтилиб, талабаликка тавсия этилганларни муборакбод этилди.

Талабалар барча йўналишлар учун ажратилган, маҳсус безатилган ҳоналарга, бириктирилган ходимлар билан биргаликда кузатиб қўйилди. Талабалар учун 2 жуфтлик таништирув дарслари малакали профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилди. Дарс жараёнларида факултет тарихи, босиб ўтган йўллари ва фахрли академик, профессор-ўқитувчилар тўғрисида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ташкил этиладиган дарс жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  Тадбирда нафақат талабаликка тавсия этилган ёшлар балки уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди. Ота-оналар учун факультет бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсияда ота-она оналар талабалар учун факультетда мавжуд имкониятлар, амалга оширилиши кутилаётган инновацион ғоялар ва  барча ўқув хоналари билан бирма-бир танишиб чиқдилар ва ўзларининг илиқ фикирларини билдириб ўтишди.  Тадбир жараёни аъло даражада ташкил этилди.

Тадбир жараёнидан лавҳалар фотосурат шаклида илова қилинади.   






 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura