Хорижий абитуриентлар учун

Ассалом, ЎзМУ!

Бугун пандемия сабаб ўтган ўқув йилининг март ойидан буён  таълимнинг онлайн шаклида давом эттирган Ўзбекистон Миллий университетида карантин талабларига риоя қилган ҳолда танишув дарслари бошланди.

Ёшлар ҳаётидаги муҳим бурилиш ва янги босқич бўлган, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар Ўзбекистон Миллий университетига келишди. Уларни дунё тан олган академиклар, профессор –ўқитувчилар тантанали равишда кутиб олишди. Университет ректори, профессор Авазжон Марахимов талабаларга ок йўл тилади. Танишув дарсларида асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент  вилоятида истиқомат қилувчи талабалар иштирок этишди. Шунингдек, ўз ихтиёрига кўра университетдаги талабалар учун яратилган шарт-шароит, таълим жараёнлари билан танишиш мақсадида бир гуруҳ  Республикамизнинг олис туманларида истиқомат қилувчи ота-оналар ҳам келишди.

Дастлаб, биринчи курсга қабул қилинган талабаларни факультетларда тантанали равишда кутиб олиш маросими ташкил этилди. Сўнгра танишув режасига кўра талаба ёшларга университет ва факультетлар фаолиятига доир видеороликлар намойиш этилди. Унда ЎзМУ таркибий тузилмаси, таълим йўналишлари, факультетлар ва кафедралар таркиби, ўқув-илмий , маънавий –маърифий ишлар билан таништирилди.

Танишув дарслари билан бир пайтнинг ўзида параллел равишда университетга ташриф буюрган ота-оналарга дарс жараёнлари учун университетда яратилган шароитлар яқиндан таништирилди.

Авезова Зулфия, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани –       Менинг қизим Ҳамроева Комила ЎзМУ га грант асосида қабул қилинди. Мен ёшликдан олий маълумот олишни, дунё кезишни, овулдошларимга дунёнинг нақадар  кенг, мамлакат ва юрт истиқболи порлоқ бўлишини кўрсатиш бўлган эди. Мана бугун кўринг-ки, Президентимизнинг ташаббуслари билан бизга қўшни бўлган Мўйноқ туманида биз орзу қилган ислоҳотлар амалда рўёбга чиқди. Мен бу олиб борилган ислоҳотларни чин манода хақиқий ренессанс деб атаган бўлар эдим. Фарзандим мана бугун мени ёшлик орзуларимни руёбга чиқарадиган кун ҳам етиб келди. Қизим тимсолида мен Қорақалпоқ истиқболини кўраман. Ва бу борада университет ёшларимизга шундай таълим беришига тўлиқ ишонаман”.

Ҳамроева Зулфия, Андижон вилояти – “Ўзим ёшлигимдан журналист бўлишни орзу қилган эдим. Тақдир тақазоси билан адабиёт ўқитувчиси бўлдим. Менинг назаримда  адабиёт сўз санъати бўлса, журналистика сўз сиёсатидир. Ман шу сиёсат алифбосини ўргатадиган бу даргоҳга қизим ўқишга қабул қилинди. Мен бугун жуда ҳам бахтли онаман. Бизни университет масъуллари танишув дарсларига таклиф этишди. Фарзандимиз таълим оладиган адиторияларни кўрдик. Хоналар ёруғ ва шинам. Барча имкониятлар яратилган экан. Замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган экан. Бунинг учун университет раҳбариятидан миннатдорман. Кўнглимиз хотиржам тортди. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари  ва деканат ходимлари билан танишдик, суҳбатлашдик.

ЎзМУдаги профессор-ўқитувчилар республикадаги барча вилоятларда танишув ва ҳафталик машғулотлар олиб боришмоқда. Машғулотлар давомида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таълим тўғрисидаги  Қарорларининг ижроси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва ЎзМУ ректори Авазжон Марахимовнинг 1-курсларга табригини етказишди.  Республикамиз, Ўзбекистон Миллий университетида олиб борилаётган ислоҳотлар, кредит-модуль тизими, онлайн ўқитиш тартиби ҳақида маълумотлар беришди.

 P.S. ЎзМУдаги танишув дарслари  14-17 октябрь кунлари  Республиканинг барча ҳудудларида сайёр гуруҳлар томонидан жадвал асосида олиб бориляпти. Қуйида ЎзМУ профессор -ўқитувчиларининг вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикасида олиб борган машғулотларидан фоторепортаж.

Фоторепортаж

ЎзМУ олимлари Қашқадарё ёшларига машғулотлар ўтказишди




Хоразмдаги Урганч Давлат универерситетида Ўзбекистон Миллий университетига талабаликка қабул қилинган талабаларга "Таништирув дарси" олиб борилди. Ушбу ўтказилган очиқ мулоқат дарсида ЎзМУ факультетининг барча таълим йўналишларига қабул қилинган талабалар иштирок этдилар. Ташкил этилган "Таништирув дарсини" ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти декани Владимир Рахимов ва кафедра мудири Р.Рўзметовлар ўтказди. 


Гулистон Давлат университетидаги машғулотлардан лавҳалар


Қорақалпоғистон республикасидаги Қорақалпоқ Давлат университетида Ўзбекистон Миллий университети 1-курс талабалари билан танишув дарслари бўлиб ўтмоқда.



Жиззахлик талабалар танишув дарсларида




ЎзМУга Самарқанд вилоятидан ўқишга қабул қилинган 426 нафар талабага танишув дарслари ғоят қизиқарли ва сермазмун ўтмоқда. Мулоқотда масофавий дарсларни ўтилиши, ЎзМУ тарихи, истиқболи,  таркибий тузилмаси, таълим йўналишлари, факультетлар,  кафедралар таркиби, ўқув, илмий, маънавий маърифий ишлар ҳақида интерфаол дарслар ўтмоқда. 
Эртага энг аълочи талабалардан бир гуруҳини Самарқанд вилояти ҳокими ва ЎзМУ раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.







Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura