Хорижий абитуриентлар учун

АОКАда журналист кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

2020 йил 30 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 
Тадбирда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.

ОТМлар ва ОАВ вакиллари, журналист кадрларни тайёрлашга ихтисослашган нодавлат ўқув марказлари ва ижтимоий ташкилотлар иштирокида ташкил этилган бу давра суҳбатида журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
      Бугунги кундаги  журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар фаолияти таҳлил қилинди.  Уларнинг фаолиятини ҳуқуқий асослари, ижтимоий ҳимоялари  хусусида ҳам фикрлар билдирилди. Ва энг асосийси, журналист ва ахборот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни унификация қилиш масаласи долзарблиги таъкидланди. Бу курсларда таълим олувчиларга амалдаги қонунчилик ҳақида маълумот бериш, замонавий мултимедиа имкониятлари борасида билим бериш, журналистларнинг маркетинг ва менежмент соҳасидаги малакасини ошириш таклиф этилди. Мутахассислар  бу курсларда амалий кўникмаларга кўпроқ эьтибор қаратиш зарурлигини таькидлашди.
Тадбир якунида иштирокчилар журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли курслар дастурига қўйиладиган талабларни биргаликда ишлаб чиқиш, Агентлик ва ихтисослашган ОТМлар ҳамда НТТларнинг бу йўналишдаги ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олди.  ЎзМУ журналистика факультети бу курсларни дастурлари ва режалари лойиҳаларини бериш билан бир қаторда бу ўқув курсларини факультет қошида ташкил этиш таклифини билдирди.






                       ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura