Хорижий абитуриентлар учун

Президент маслаҳатчисидан "маҳорат дарси"

Бугун, 9 ноябрь куни Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Миллий университетида ёш олимлар ва тадқиқотчилар  билан республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳаси олдида турган муаммолар, ёш олимларнинг илмий фаолиятлари, ўқув жараёнига оид масалалар хусусида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, унда таянч докторант ва докторантларнинг стажировка масалалари, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда амалга оширилиши керак бўлган масалалар муҳокама қилинди. Суҳбат жараёнида ЎзМУнинг дунёнинг етакчи ОТМлари рўйхатига кириш йўлидаги қилинган ишлар таҳлил қилинди.

Пандемия шароитида дарсларни ташкил қилиш, таълим сифати, университет имижи, халқаро журналлардаги мақолалар, талабалар амалиёти ва моддий-техника база ҳақида ҳам фикрлар, таклифлар билдирилди. Мулоқот жараёнида ёш олимлар таълим, илмий фаолиятларга тегишли бўлган масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси билан фикр алмашди.

Мулоқот якунида давлат маслаҳатчиси соҳада мавжуд муаммоларга ечими жиддий масала экани, ёш олимлар ва тадқиқотчилар илм-фан соҳасини ривожлантириш, ўз салоҳиятларини жамиятимиз равнақи йўлида сафарбар этишга чақирди. 



   ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura