Хорижий абитуриентлар учун

“Орол денгизини экологик тиклаш ва бошқариш” мавзусида симпозиум ўтказилди

24-25 ноябр кунлари Хитой Фанлар Aкадемияси Шинжон Экология ва география инситути ва Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “Орол денгизини экологик тиклаш ва бошқариш” мавзусида симпозиум ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72 сессиясида Орол муаммосини кўтариб чиққанлиги ва бунга жаҳон ҳамжамиятини эътиборини жалб этганлиги ҳам ушбу симпозиумни ўтказишга асослардан бири бўлиб хизмат қилди. 2019йил 13октябрда айнан шу муаммо юзасидан Хитой ва Ўзбекистон мамлакатлари ҳамкорлигида “Урумчи декларацияси” имзоланди.

Симпозиум давомида Орол денгизининг ривожланиши, иқлим ўзгариши ва инсон фаолияти, инновацион технологиялар ва яшил табиат, барқарор ривожланиш бўйича минтақавий ҳамкорлик мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтди. Муҳокамалар инглиз ва рус тилларида синхрон тарзда олиб борилди.

         ЎзМУ Биология факультети декани, профессор Тўхтасин Aбдураҳмонов: - «ЎзМУ биология факультети Орол денгизи бўйида иккита ўқув амалий полигони ташкил этган. Иккинчи ўқув-амалий полигони айнан Хитой Фанлар Aкадемияси Шинжон Экология ва География инситути билан ҳамкорликда ташкил етилган. У ерда оролни кўкаламзорлаштириш учун кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда ва кўчатлар ўтказилмоқда. Симпозиум ўтказишдан мақсад Хитой билан бу борада янада кенгроқ тажриба алмашиш, уларнинг бу борадаги кўникмаларини ўрганишдан иборат. Чунки, Урумчи академияси ўрганаётган ҳудуд Оролга яқинроқ ва уларда ҳам чўл минтақаси бор. Бундан ташқари, аввалдан Хитойда Орол муаммосини ўрганиб келган олимлар бўлган. Эндиги мақсад уларни барини уйғунлаштиришдан иборат. Оролни ободонлаштириш у ерда намликни ошириш мақсадида “турбан” методлари ўрганилди ва ушбу ҳудудга мос ўсимликларни районлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Хитой билан ҳамкорликда Орол муаммосини ечимларини топиш мақсадида қўшма лаборатория ташкил этилмоқда”. Симпозиумда кўплаб хорижлик профессорлар, билан бир қаторда Ўзбекистонлик ёш биолог олимлар ҳам ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Шундай ёш тадқиқотчилардан бири, ЎзМУ Биология факультети таянч доктаранти Жумаев Aлишер симпозиум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтаркан, “бу халқаро ҳамкорлик ўтган йилнинг кузидан бошланган. Илк симпозиум Хитойда бўлиб ўтди ва унда ЎзМУдан 30 нафар вакиллар қатнашдилар, ушбу симпозиум эса бошланган ҳамкорликни давоми сифатида бўлиб ўтмоқда. Симпозиум доирасида “Ekobiome” номли қўшма лабораториянинг ҳам очилиши бўлиб ўтди”- дея таъкидлади.

Бундай симпозиумларни ўтказишдан мақсад Орол бўйи минтақаси микробиомини яхшилаш ва қурғоқчиликни илмий йўл билан бартараф этишдан иборат. Чунки, бундай муаммоларни илмий нуқтаи назардан ўрганмасдан туриб ҳал этиб бўлмайди. Халқаро тажриба ва илм йўлидаги ҳамкорлик эса бу борада фақатгина юқори натижаларни олишга хизмат қилади.

Симпозиумга қабул қилинган абстрактлар “ScientificJournalofRegionalSustainability” илмий журналида эълон қилиниши режалаштирилган.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura