Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ халқаро тоифадаги кадрлар тайёрлайди

Олий таълим соҳасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик  фаол ривожланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан биргаликда “Молиявий рискларни бошқариш ва суғурта” ва “Ижтимоий соҳада молия ва бизнес”  бакалавр дастурларининг яратилиши ҳамкорликнинг муҳим қадамларидан биридир. Суғурта бозори учун мутахассисларни тайёрлаш сифати жуда муҳим. Суғурта таълим тизими нафақат иқтисодий таълим тизимининг муҳим сегменти, балки у умуман суғурта бозорининг асосий таркибий қисми бўлиб, унинг муваффақиятли ишлашини таъминлайди.

Россия ва Ўзбекистоннинг ушбу икки етакчи олий ўқув юртлари ўртасида “Қўшма таълим дастурини амалга ошириш тўғрисидаги” шартноманинг тантанали имзоланиши масофадан туриб-онлайн амалга оширилди. Шартномани ЎзМУ халқаро алоқалар бўйича проректор Р.Ширинова ва Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.С.Линников имзолади.

Маросимда Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ходимлари (Суғурта ва ижтимоий иқтисодиёт кафедраси мудири А.А Цыганов, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Л.В.Приходько, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари   А.В.Середа, Суғурта ва иқтисодиёт кафедраси доценти М.А. Селиванов) ва Ўзбекистон Миллий университети вакиллари ( Иқтисодиёт факультети декани А.Т.Умаров, “Эконометрия ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси мудири Ш.С.Насреддинова, доцент Б.Р.Шамсуддинов, халқаро алоқаларни ташкил этиш бўлими мутахассиси Ш.О.Назирова ) иштирок этишди.

Ихтисослашган фанларни Москва ва Тошкентдаги профессор-ўқитувчилар ўқийдилар. 2020-йили талабаликка қабул қилинганлар учун COVID-19 пандемияси сабаб маърузалар ва амалий машғулотлар онлайн тарзда олиб борилади. Режа асосида ўзбекистонлик талабалар 3 ва 4 курсларда билим олиш учун Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетида ўқишни давом эттирадилар.

Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг суғурта ва ижтимоий иқтисодиёт кафедраси илмий мактаби 20-асрнинг бошларида шаклланган ва бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Суғурта илмий мактаби Молия университети билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Москва молия институти-молия академияси- молия университетларида доимий равишда ҳамкорлик қилиб боради. Бу таълим даргоҳининг битирувчилари бугунги кунда МДҲдаги суғурта компаниялариннинг аксарият қисмида фаолият юритишади.

Молия университетини бугунги вакиллари-Ю.С.Бугаев, Л.А. Орланюк-Малицкая, А.А.Цыганов Россиянинг суғурта тўғрисидаги бугунги кун Қонунларини ишлаб чиқишда фаол қатнашадилар, автомобиль эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталашни (OSAGO) ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашганлар. Бу университет олимлари бугунги кунда Россия суғурта бозорида суғурта назорати ва ўзини-ўзи бошқаришни илгари суришмоқда. Бакалавриат босқичи талабаларининг “Молиявий таҳликаларни бошқариш ва суғурта қилиш” ва “Ижтимоий соҳа бизнеси ва молия” йўналишида олинадиган билимлар, келажакда Ўзбекистоннинг суғурта бозори ва ижтимоий соҳасини ривожланишига хизмат қилади.

                                                              

                      ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura