Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшларининг қўли баланд келди!

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз вакиллари Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда турли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришмоқда.

 Жумладан, 2020 йилнинг 24-30 ноябрь кунлари  пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кёруги, пумсе ва пара-кёруги бўйича ўтказилаётган мазкур мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 700 нафар иштирокчи баҳс олиб борди.

Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талаба-ёшлари мазкур мусобақада  Кёруги, пумсе ва пара-кёруги йўналишлари бўйича муваффақиятли иштирок этиб,  11 та олтин,  7 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари, Таэквондо WT спорт тури бўйича университет жамоаси бош мураббийлари Лазиз Пўлатов ва Жавохир Дехқоновларнинг мазкур жамоани шакллантириш ва мусобақага тайёрлашда хизматлари беқиёс.

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатининг тантанали очилиш маросими


Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатининг тантанали очилиш маросими


Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатининг тантанали очилиш маросими


Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида Таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатининг тантанали очилиш маросими

Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети             18-301 гурух талабаси Санжар Мухторовнинг финал босқичидаги учрашуви


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 18-301 гурух талабаси Санжар Мухторовнинг финал босқичидаги учрашуви


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 18-201 гурух талабаси 1-ўрин сохибаси Шохсанам Азамова


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 20-101 гурух талабаси, 1-ўрин сохиби Улуғбек Рашитов ва 3-ўрин сохиби Аброржон Абдувахобов


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 20-101 гурух талабаси, 3-ўрин сохиби Жавлонбек Суннатиллаев 


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талаба-ёшларидан ташкил этилган терма жамоа аъзолари 


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 19-201 гурух талабаси, 1-ўрин сохибаси Мадинабону Маннапова


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 19-201 гурух талабаси, 1-ўрин сохибаси Светлана Осипова


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 18-301 гурух талабаси, 1-ўрин сохиби Шахбоз Тусматов, 20-101 гурух талабаси, 2-ўрин сохиби Фариддин Боймуродов ва 18-301 гурух талабаси, 3-ўрин сохиби Исломжон Адхамов


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари, Таэквондо WT спорт тури бўйича университет жамоаси бош мураббийлари Лазиз Пўлатов ва университетда тахсил олаётган  Ўзбекистон Паратаэквондо бўйича терма жамоа аъзолари

 Таэквондо ва спорт фаолияти факультети



 



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura