Ўзбекистон Миллий Университети профессор - ўқитувчилари ёшларимизни касбга йўналтириш, уларнинг жамиятда ўринларини топиб кетишда керакли маслаҳатларини бериш, ибратли ҳаёт кечириб, илм ва ижод билан шуғулланиб келаётган олимлар билан маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишни анъанага айлантирган. Куни кеча хорижий филология факультетининг Инглиз филологияси кафедраси жамоаси ҳам “Ғалаба” маҳалласига ташриф буюрди.
Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси мудири, профессор Джумабаева Жамила:
-Биз Олмазор тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила ва хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Худжаева Адина Вассиевна билан учрашдик.
Олмазор тумани Сектор раҳбарлари томонидан ташкил этилган кўчма савдо ярмаркасида маҳалла фуқароларини арзонлаштирилган озиқ овқат билан таьминлаш ишларига гувоҳ бўлдик. Аҳолининг узоғини яқин қилиш, қолаверса пандемия даврида ҳаётини хавф остига қўйиб бозорларга чиқмасликлари учун маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган бу каби арзонлаштирилган сайёр озиқ-овқат ярмаркалари ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Унда озиқ-овқат маҳсулотлар, полиз ҳамда гўшт маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда фуқароларга тарқатилди.
Кафедра жамоаси маҳалла ёшлари билан давра суҳбати ўтказди. Суҳбат якунида китобхонлик бўйича, тил ўрганиш, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Ҳамкорлик тизимли бўлиши ва келажакдаги режалар ҳақида келишиб олинди.
ЎзМУ
Ахборот хизмати