Хорижий абитуриентлар учун

Ёш журналистлар Олий Мажлисда

Бугун Журналистика факультети талабалари ЎзМУ талаба-ёшлари номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг йиллик хисоботини тинглаш шарафига мушарраф бўлишди. Хисобот олдидан 5 ташаббус бўйича кўргазма хам ташкил этилди. 

Хисобот якуний қисмида 1 курс талабамиз Феруза Нуритдинова Сенаторларга ўзининг ЎзМТРК каналларида бепул тарзда хафтада 1 соат ЎзМУ Жур-фак талабалари учун эфир соати ажратиш, шунингдек, ЎзМУда Талабалар газетасини бюджет хисобидан мунтазам чоп этиш таклифини киритди. Талабамизнинг таклифи Сенаторлар Бахтиёр Сайфуллаев, Минхожиддин Ходжиматов, Президент маслахатчисининг ўринбосари, Давлат бошқаруви академияси ректори Ахтам Бекмуродов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовлар томонидан бир овоздан ташаббус қўллаб-қувватланди.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura