SPACECOM - космик тизимлар ва алоқа технологиялари соҳасида мавжуд ўқув дастурларини (режаларини) мувофиқлаштириш, модернизация қилиш (такомиллаштири) ва қайта тузишга қаратилган лойиҳадир.
Сизни TU Berlin & COURSENTO ва Европа Иттифоқи Университетлари билан ҳамкорликда космик тизимлар муҳандисларининг кейинги авлодини тайёрлашга ёрдам бериш учун 11-22 январ кунлари бўлиб ўтадиган "Космик тизимлар ва алоқа муҳандислигида инновацион технологиялар" Халқаро онлайн-мактаб 2021 да иштирок этишга таклиф этамиз. (Zoom дастури орқали).
Онлайн мастер-класс космик тизимлар бўйича илғор малака ошириш, шунингдек алоқа муҳандислик асослари ва муаммолари билан таништиради. Курсда талабаларга сиситемаларини лойиҳалаш ва космик тизим муҳандислари дуч келадиган баъзи реал муаммолар тўғрисида муҳим маълумот берилади.