Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университетида хорижий илмий кадрларни тайёрлаш


2021 йилнинг 22 январь куни ЎзМУда мустақил тадқиқотчи сифатида ўқиш истагини билдирган Хитой Халқ Республикаси фуқаролари учун навбатдаги суҳбат бўлиб ўтди. Ушбу суҳбат онлайн тарзда ўтказилиб, унда Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳикмат Сабуров ва тарих, ижтимоий фанлар ҳамда хорижий филология факультетларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Улар билан олиб борилган суҳбат давомида чет эл фуқароларига университетнинг илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди ва ЎзМУнинг докторантурасида ўқишни давом эттириш режалари тингланди.

Суҳбат якунида университет профессор-ўқитувчилари ва чет эл фуқаролари келгусидаги илмий тадқиқот режалари борасида батафсил келишиб олиш ва шахсий-календар режа тузиш келишиб олинди.


Халқаро алоқлар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura