Хорижий абитуриентлар учун

Ҳ.И.Акбаров таваллудининг 70 йиллиги ҳамда илмий фаолиятининг 45 йиллигига бағишланган “Кимёнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманига таклиф қиламиз.

Ҳурматли________________________!

Сизни 2021 йил 4-5 февраль кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ҳ.И.Акбаров таваллудининг 70 йиллиги ҳамда илмий фаолиятининг 45 йиллигига бағишланган “Кимёнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманига таклиф қиламиз.

 

АКБАРОВ ҲАМДАМ ИКРОМОВИЧ

Ҳ.И.Акбаров 1951 йил 4-февралда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1968 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлагандан сўнг Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) Кимё факультетига ўқишга кирган. 1976 йилда Тошкент Давлат университетини  “Физикавий кимё” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1984 йилда номзодлик ва 2003 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган, 1992 йилда доцентлик ва 2008 йилда профессорлик унвонини олган.

Университетни муваффақиятли тамомлагач, Акбаров Ҳ.И. меҳнат фаолиятини “Физикавий кимё” кафедраси-да бошлаган. 1976-1985 йилларда шу кафедранинг илмий ходими ва катта илмий ходими лавозимларида ишлаган. 1986-1991 йилларда кафедра катта ўқитувчиси ва Кимё факультети декани муовини, 1991-1995 йилларда университетнинг илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи, 1996-2004 йилларда “Физикавий кимё” кафедраси доценти, 2005-2010 йилларда “Физикавий кимё” кафедраси мудири лавозимларида фаолият юритган. 2010-2013 йилларда Кимё факультети декани лавозимида ишлаган. 2014-йилдан бошлаб ҳозирги кунгача “Физикавий кимё” кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг биринчи илмий ишлари пахта целлюлозаси, унинг ацетатлари ва пайванд сополимерлари эритмаларини термодинамик тадқиқотларига бағишланган. Номзодлик диссертациясини 1983 йилда полимер-ларнинг физик-кимёси соҳасида ёқлаган. Номзодлик диссертациясини бажариш давомида Ҳ.И.Акбаров Москва давлат университетининг юқори молекуляр бирикмалар кимёси кафедраси, Москва шаҳридаги Л.Я.Карпов номли Физикавий кимё институти, Санк-Петербург давлат университети ҳамда Юқори молекуляр бирикмалар илмий-тадқиқот институти, “Пластполимер” ишлаб чиқариш бирлашмасида ва қатор бошқа илмий ташкилотларнинг олимлари билан ҳам-корликдаги илмий тадқиқотларини амалга оширган. 1980-1985 йилларда Тошкентдаги “Пахта целлюлозасининг кимёси ва технологияси” ИТИ билан хўжалик шартномаси асосида целлюлоза ацетатлари ва турли эластомерлар асосида композицион материаллар олиш ва уларнинг термодинамик хоссаларини ўрганиш йўналишида илмий тадқиқотлар олиб борган. 1985-1989 йилларда Мудофаа вазирлигининг “Кимёвий махсулотлар” ИТИ билан хўжалик шартномаси асосида турли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича махфий илмий тадқиқотлар олиб борган. 1991-1995 йилларда илмий-тадқиқотлар танловида ғолиб чиқиб, фундаментал йўналишдаги давлат гранти соҳиби бўлган ва “Электрод жараёнларнинг кинетикаси” мавзуси бўйича металларнинг коррозиясига қарши самарали ингибиторлар яратиш йўналишида тадқиқотлар олиб борган. 1992-1994 йилларда амалий тадқиқотлар йўналишидаги  давлат гранти соҳиби бўлган ва ЎзР ФА нинг Умумий ва ноорганик кимё институти билан ҳамкорликда госсипол смоласи асосида янги антикоррозион қопламалар олиш технологиясини яратиш устида тадқиқотлар олиб борган ва натижалар амалиётга татбиқ қилинган.

2012-2016 йилларда “Кўп компонентли полимер-полимер ва полимер-кремнезем наногибрид системаларнинг термодинамик хоссалари” ва 2017-2020 йилларда “Наноструктурали, ғовакли ва полимер-кремнезем гибрид нанокомпозицион материаллар хосил бўлишининг физик-кимёвий қонуниятлари ва механизмларини тадқиқ этиш” мавзуларида фундаментал йўналишларда ва 2015-2017 йилларда “Нанодисперс кремнезем олишнинг золь-гель технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида амалий йўналишда давлат грантларининг ҳамда ОТМК билан хўжалик шартномаларининг илмий раҳбари сифа-тида молекуляр, супрамолекуляр, интер-молекуляр, интрамолекуляр поликомплекс-лар, нанодисперс сорбентлар, нанострук-туралар, нанокомпозицион ва гибрид полимер-кремнезем материаллар олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган.

Акбаров Ҳ.И. кўп йиллик илмий фаолиятининг натижаси сифатида 2004 йил докторлик диссертациясини ёқлаган. Илмий фаолияти давомида Ҳ.И.Акбаров кимё соҳасининг таниқли алломалари билан мулоқотда бўлган, уларнинг бевосита раҳбарлиги ва ҳамкорлигида илмий тадқиқотларни амалга оширган. Улардан, авваламбор, академиклар Усмонов Ҳ.У., Ахмедов К.С., Парпиев Н.А., Рашидова С.Ш., Негматов С.С., профессорлар Тиллаев Р.С.,   Ташмухамедов С.А., Мусаев Ў.Н.,  Бектуров Е.Н., Зубов В.Т., Будтов В.П., Тагер А.А., Розиқов К.Х., Никонович Г.В.,  Жалилов А.Т.,  Рахмонбердиев Ғ.Р., Торопов А.П.,  Хамраев С.С., Аъзамхўжаев А., Рахматқориев Ғ.У. ларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Профессор Ҳ.И.Акбаровнинг педагогик фаолияти ҳам жуда серқирра. У 1986 йилда катта ўқитувчилик лавозимига қабул қилинган, шундан сўнг доцент, профессор, кафедра мудири, декан лавозимларида фаолият кўрсатган. Ҳозирги кунда проф. Акбаров Ҳ.И. “Физикавий кимё” кафедрасининг мудири лавозимида фао-лият кўрсатмоқда. У “Физикавий кимё”, “Квант механикаси ва квант кимё”, “Модда тузилиши”, “Физик-кимёвий жараёнлар термодинамикаси” курсларидан бакалавр-ларга ва магистрантларга қатор мутахас-сислик курсларини юқори савияда ўқиб келмоқда.

Акбаров Ҳ.И. 3 та дарслик, 16 та ўқув ва услубий қўлланмалар, 4 та монография, 4 та патент ва юзлаб илмий ишларнинг муаллифидир, шу жумладан Google Scholar,  ResearchGate, Scopus базаларидаги журнал-ларда чоп этилган 147 та мақолаларнинг муаллифидир. Ҳ.И.Акбаров раҳбарлигида 4 та докторлик (DSc) ва 8 та номзодлик/PhD диссертациялари, 40 дан ортиқ магистрлик диссертациялари ҳимоя қилинган. У ЎзМУ ҳузуридаги докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича Илмий кенгашда 20 йил давомида илмий котиб, раис ўринбосари ва раис лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинарнинг ва бундан ташқари битта илмий кенгаш ва учта илмий семинар аъзоси ҳамда республикадаги илмий журналларнинг учтасида  таҳририят аъзоси ҳисобланади.

Унинг “Физикавий кимё” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи -2015” республика танловида совринли  ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, проф. Акбаров Ҳ.И. 2015 йилда профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилган “Олий таълим муассасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичида табиий фанлар бўйича ғолиби бўлган. Вазирлик ва университет томонидан бир неча бор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Акбаров Ҳамдам Икромович талабаликдан ҳозирги кунгача 50 йил давомида ўзининг илмий-педагогик фаолиятини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан чамбарчас боғлаб келмоқда. Талабаликдан профессор даражасигача етишишида, кафедра мудири, факультет декани лавозимларига эришишида университетда, кимё факультетида яратилган ижодий муҳит асосий аҳамият касб этганлигини таъкидлаш зарур.   

   

                 МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

                    ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

                    УНИВЕРСИТЕТИ

                профессори, кимё фанлари доктори

             АКБАРОВ ҲАМДАМ ИКРОМОВИЧ 

                таваллудининг 70 йиллиги

               ҳамда илмий фаолиятининг 45 йиллигига

               бағишланган 

              Кимёнинг долзарб муаммолари

          мавзусидаги 

             республика илмий-амалий анжуманига 

       ТАКЛИФНОМА

 

         

 2021 йил 4-5 февраль


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura