Халкаро рейтингларни ривожлантириш йу́лида хамкорлик
9 февраль куни Ўзбекистон Миллий Университети халқаро алоқалар бўлими томонидан Томск Давлат Университети билан бирга халқаро рейтингларни ривожлантириш ва таҳлил қилиш бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Миллий Университет вакилларидан халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шахноза Назирова ва халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Гу́зал Бобоева иштирок этишди. Томск Давлат Университети ахборот таҳлил маркази директори Жолобова Ирина ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Сергей Юн халқаро рейтинглардаги индикатор ва факторлар, уларни амалга оширишдаги илмий ҳамкорлик алоқалари, рейтингдаги университет фаоллигини янада ривожлантириш бўйича таҳлилий фикр-мулаҳазаларини билдириб ўтишди. Томонлар бу соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олишди