Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро рейтинг йўлидаги илмий тадқиқотларни қўллаб қувватлаш бўйича ҳамкорлик



17 феврал куни Ўзбекистон Миллий Университети таклифига биноан Research Support халқаро илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш марказининг Ўзбекистондаги вакиллари, стратегик илмий салоҳиятни ошириш бўйича эксперт Алия Оспанова ва ижрочи директор Муҳамедов Баҳодиёр билан учрашув бўлиб ўтди.  Ушбу учрашувда халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Гўзал Бобоева ва халқаро бўлим ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда Ўзбекистон Миллий Университетининг ҳозирги кундаги халқаро рейтинглардаги ўрни, истиқболдаги илмий салоҳияти бўйича стратегик режалари ва ундаги муаммолар муҳокама қилинди. Research Support маркази вакиллари бу борадаги ўз фикр-мулоҳазалари ва таҳлилларини билдириб ўтишди. Томонлар ўзаро хамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олишди
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura