Хорижий абитуриентлар учун

Истиқболлли йўналишларда халқаро ҳамкорлик

2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Миллий университети ва Белоруссия Миллий Техника университети ўртасида истиқболли ҳамкорлик қилиш мақсадида онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувни ЎзМУнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Раима Ширинова очиб берди ва ҳамкор университет вакилларини жорий йилда имзоланган ҳамкорлик Меморандуми билан самимий қутлади. БМТУдан ўқув ишлари бўйича проректор Юрий Николайчик, Белорус-Ўзбекистон Институти директори Игорь Ганчеренок, физика ва иқтисодиёт факультети деканлари иштирок этишди.

Учрашувда ЎзМУ билан ҳамкорликда лазер физикаси, биотехника ва медицина, компьютер мехатроникаси каби истиқболли йўналишлар доирасида қўшма таълим дастурлари очиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Ҳамкорлар қўшма таълим дастури талаблари, ўқув режаси, қабул жараёнлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар устида ишлаш учун махсус ишчи гуруҳи тузиш ҳақида келишиб олишди.






Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura