Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро ҳамкорлик самараси

Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш вазифаси белгилаб қўйилган эди. Шунингдек, мазкур олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи  500 таликдаги олий таълим муассасалари даражасига кўтариш кераклиги аниқ кўрсатиб берилган.

Бугунги кунда мазкур соҳада Ўзбекистон Миллий университетида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Университет профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли халқаро журналларда илмий мақолалар нашр қилиш сони ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга ўсди, ўқув жараёнига мунтазам равишда хорижлик профессорлар жалб қилинмоқда ва улар билан ҳамкорликда илмий лойиҳалар бажарилмоқда.

Хусусан, истиқболли йўналишлар ва мутахассисликларда халқаро  қўшма таълим дастурлари очиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  2021 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Миллий университетига Д.И.Менделеев номидаги Россия химия-технология университети ректори Александр Мажуга, ўқув ишлари бўйича проректор Сергей Филатов ва давлат грантлари бошқармаси бошлиғи Мария Солдатёнклар ташриф буюрди. Меҳмонларни университет ректори Иномжон Маджидов, халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, химия факультети декани Шахноза Қодирова, органик синтез ва амалий кимё кафедраси мудири Алишер Хаитбаевлар кутиб олишди.

Учрашувда университет раҳбарлари профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши, талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш, ҳамкорликда ўқув ва илмий ишланмалар нашр қилиш ҳамда истиқболли йўналишларда қўшма таълим дастурлари очиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, учрашув сўнгида Ўзбекистон Миллий университети ва Д.И.Менделеев номидаги Россия химия-технология университети тенг имкониятлар ва ўзаро манфатлар асосида  халқаро ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида англашув Меморандумини имзоладилар.





Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura