Хорижий абитуриентлар учун

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар ўтказилди



Бугунги кунда жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳусусан, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳамЖаҳолатга қарши маърифат” шиори остида  семинар ташкил этилди. Тадбирда университетнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти ўқитувчилари Абдурасул Тошпўлатов, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, тарбиячи-педагоглар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни дастлаб университетнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев очиб берди ва ислом динининг эзгулик, инсонпарварлик, саҳоватпешалик ва тинчликпарварлик дини эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси Абдурасул Тошпўлатов ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолишнинг олидин олиш каби бир қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди.

Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилиниши ва ёшлар онгида ҳам она Ватанга бўлган муҳаббат ҳисси, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакиллантириш, уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий-маънавий иммунитетни янада кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади,- дейди Абдурасул Тошпўлатов.

Тадбир давомида университетнинг фаол, иқтидорли талабалари ҳам сўзга чиқиб, дунёвий ва диний билимларни чуқур ўрганиш  ва унга амал қилиб,  доимо изланиш орқали жонажон ватанимиз, жамиятимиз ривожига ўз хиссасини қўшиш фуқаролик бурчи эканлигини, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш эса ҳар бир фуқарони шиорига айланмоғи лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир якунида талабалар мавзу юзасидан ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

 

Ёшлар билан ишлаш, 

маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura