Хорижий абитуриентлар учун

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ХАТИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

АХБОРОТ ХАТИ

Ташкилий қўмита Сизни ва раҳбарлигингиздаги таълим муассасасининг чет тилларидан дарс берадиган профессор-ўқитувчилар, таянч докторант, докторант, мустақил ва эркин изланувчилар ҳамда иқтидорли магистрантлар учун Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси томонидан анъанавий ўтказилиб келинаётган “ЗАМОНАВИЙ ТИЛШУНОСЛИК ВА ТАРЖИМАШУНОСЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий анжуман ўтказишни режалаштирилган.

Мазкур анжуман 2021 йил 12 май соат 14:00 да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети 1-қават, Мажлислар залида ўтказилади. Анжуманда ZOOM дастури орқали ҳам онлайн қатнашиш мумкин. Қуйидаги линк орқали уланиш имкони мавжуд: https://us02web.zoom.us/j/9714877326

Анжуман материаллари илмий тўплам шаклида чоп этилади. Мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади. Мақолалар 2021 йил 25 апрелгача қабул қилинади. Мақолаларнинг электрон нусхаси ва анжуманда иштирок этиш юзасидан шаклни ушбу электрон почтага foreign_philology@mail.ru ёки +998 93 599 55 11 рақамли телефон Телеграмига жўнатилиши лозим. Анжуманда иштирок этиш ва мақолалар матнини расмийлаштириш юзасидан тартиб ва қоидалар 1- ва 2-ИЛОВАЛАРДА келтирилган. Мақоланинг умумий ҳажми 4-5 бетдан кам бўлмаслиги керак.

Анжуманда қуйидаги шўъбаларда илмий маърузалар муҳокама этилади:

·        Чоғиштирма тилшуносликнинг долзарб муаммолари

·        Замонавий лингвистик йўналишлар – лингвомаданиятшунослик, психолингвистика, социолингвистика, когнитив  лингвистика, корпус лингвистикаси

·        Қиёсий типология ва тилларни қиёсий ўрганиш

·        Лингвистик таржимашуносликнинг долзарб масалалари

·        Бадиий таржима муаммолари: бевосита таржима, билвосита таржима ва таржимон компетенцияси

·        Чет тилларни ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлиги масалалари

Ташкилий қўмита талабларга жавоб бермайдиган ва анжуман мавзусига мос келмайдиган материалларни қабул қилмайди. Муаллифдан матннинг таҳририй жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишини сўраймиз. Талабларга жавоб берган мақолалар чоп этилади.

Мақолада келтирилган манба ва маълумотларга жавобгарлик муаллифларнинг ўз зиммасига юклатилади.

Барча сарф-ҳаражатлар муаллифлар ҳисобидан қопланади. Мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 25 000 сўм тўлов бадали мақола қабул қилингандан кейин кўрсатилган пластик картага Click ёки Payme орқали ўтказилиши ёки нақд пул шаклида Ташкилий қўмитага тўланади.

Анжуманда маъруза билан иштирок этган иштирокчиларга сертификат берилади.

Сизни қизиқтирган қўшимча маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси ташкилий қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 400. Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси, 3-қават, 3-04, 3-05-хоналар. Мўлжал метронинг “Беруний” бекати.

Маълумот учун телефонлар:   +998 93 599 55 11 (Бекзод Мирдадаев)

                                                    + 998 97 707 63 39 (Собирова Дилафруз)

                                                    + 998 993913871    (Шорасулова Арофат)

                                                    +998 371 246 08 62 (ХФФ деканати)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura