Хорижий абитуриентлар учун

ДИҚҚАТ! Ўзбекистон Миллий университети радиосидан гапирамиз

Соат 8.30

-Ассалому алайкум!  Муҳтарам тингловчилар!

ЎзМУ  радиоси ўз фаолиятини бошлади.

Талабалар шаҳарчаси. У ерда жойлашган республикамиздаги  етакчи олий ўқув юрти ҳисобланмиш Ўзбекистон Миллий университетининг “Talaba  FM” радиоси бизга таниш сўзлар билан  ўз фаолиятини бошлади.

“Talaba  FM”  информацион-кўнгилочар радиоси  ўз фаолияти давомида  долзарб ва муҳим хабарлар,  интервью, очерк, репортажларни эфирга беришни режалаштирган. Эфир  журналистика факультети талабалари бошловчилигида олиб борилади. ЎзМУ журналистика факультетидаги радио, телевидение йўналишида таҳсил олаётган талабаларга  амалий машғулотлар, дарсдан кейинги факультатив машғулотларни ва соҳа сирларини ўрганиш учун бу ОАВ тури  маҳорат мактаби вазифасини ўтайди.

Радио орқали университетнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти тезкор ва кенг кўламда ёритиб борилади.

“Talaba  FM” радиоси фаолиятини бошлаш жараёнида университет раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан   журналистика факультетининг собиқ битирувчи бошловчи- журналистлари ва бугунги кунда юқори курсда ўқиб, дарсдан бўш вақтида амалиётда фаолият олиб бораётган журналистлар фаоллик кўрсатишди. Хусусан, “Ўзбекистон 24”, “Орият-Доно” радиолари билан ҳамкорлигида тайёрланаётган эфир лавҳалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Радиодастурлар давомида факультетлар фаолияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар ва режалар хусусида  креатив ёндошув асосидаги таҳлилий чиқишлар режалаштирилган. Шу билан бирга талабаларнинг инновацион ғоялари, ижод маҳсуллари ҳам эфир орқали тингловчиларга етказилади.

Келажакда радиоэфир вақтини узайтириш ва дастурлар хилма-хиллиги режалаштирилган.

“Talaba  FM” радиоси фаолиятига муваффақият тилаймиз!

                                                                                  

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura