Хорижий абитуриентлар учун

Ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари янада кенгаймоқда

Жорий йилининг март ойида Беларусь Республикаси таълим вазири бошчилигида делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида музокаралар олиб борган эди. Шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ҳам  Беларусь Миллий Техника университети ҳамда Республика касб-ҳунар таълими институти билан ҳамкорлик меморундуми имзолаган эди. Ўтган вақт мобайнида ҳамкор университетнинг соҳа проректорлари ҳамда мутахассислари янги ўқув йилида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича меъёрий ҳужжатлар устида иш олиб бордилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий университетида 2019 йилда Белорусь Давлат университетининг А.Сахаров номидаги халқаро Давлат Экология институти билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган ва унга  мувофиқ икки олий таълим муассасаси ўртасида “Биологик иш” ва Экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйган ва бугунги кунда мазкур йўналишда 40 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва такомиллаштириш мақсадида 5 апрелда Белорусь Давлат университети ректори бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий университети ташриф буюрди. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, университет раҳбарлари келажакда истиқболли йўналишларда қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, талабаларнинг академик мобиллигини ошириш, ёшлар учун маданий фестиваллар ташкил қилиш ва бу орқали ёшларни мақсадли таълим ҳамда илмга йўналтириш режалари хусусида фикр алмашдилар.

Хусусан, етук олимлар салоҳиятидан фойдаланиб улар билан ҳамкорликда илмий лойиҳалар ёзиш, илмий нашрларни ҳамкорликда чоп этиш, илмий салоҳиятдан унумли фойдаланиш мақсадида университет журнали таҳрир ҳайъатида иштирок этиш каби бир қатор масалаларни муҳокама этдилар. Университет раҳбарлари самарадорликни ошириш,  манзилли ва мақсадли ишларни амалга ошириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва унинг натижадорлигини таъминлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, Белорусь Давлат университети ректори Андрей Король Ўзбекистон Миллий университети талаба магистрлари ва докторантларига “XXI асрда университет таълимида диалог: методология ва амалиёт мавзуида” маъруза ўтиб берди.



Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura