Хорижий абитуриентлар учун

“Шогирдимга беш китоб” акцияси ўтказилди

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу орқали маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни бугун барчамиз амалда кўриб,гувоҳи бўлиб турибмиз. Албатта, китоб мутолаа қилган кишининг дунёқараши кенгайиб, ҳаётда бўлаётган янгилик ва ўзгаришларга теран нигоҳ билан қарайди, ўзининг фикрини ён атрофдагиларга равон етказа олади. Инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди. Китоб маслаҳатчи, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Ҳар бир миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам белгилаш мумкин. Шу боис юртимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.  




Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг тўртинчи ташаббуси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Этика ва эстетика” кафедраси ташаббуси билан 5-талабалар турар жойида “Шогирдимга беш китоб” акцияси ўтказилди.




Тадбир давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 62 турдаги 120 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиётининг етук намоёндалари томонидан ёзилган сара асарлар, шеърлар ва ҳикоялар тўпламидан иборат китоблар жамланмаси 5-сонли талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талаба-ёшларга туҳфа этилди. Талаба-ёшлар томонидан уларга берилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар учун “Этика ва эстетика” кафедраси ҳамда университет раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими    

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura