Хорижий абитуриентлар учун

Маърифатга чорлов

Жадидчилик ҳаракати – юртимиз мустақиллиги йўлидаги курашлар силсиласида алоҳида ўрин тутади. Жадидларнинг миллатпарварлик, юртпарварлик, халқни илму маърифатга чорловчи ғоялари ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Зеро, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “…жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади”.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида  Республика  Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон маънавий асосларини мустаҳкамлашда жадид маърифатпарварлари меросининг аҳамияти”мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазур конфренцияда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, профессор Ҳамидулла Болтабоев, Филология фанлари бўйича фалсафа доктори  Шаҳноза Назарова, Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шуҳрат Хайитов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошиғи Ботир Маллабаев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.




Тадбирни университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Камолиддин Мирзаҳмедов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва уларни ўтказишнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Бугунги глобаллашув замонида миллат ўзлигини, маънавий қиёфасини сақлаб қолиши масаласининг долзарблиги хусусида  тўхталиб,  жадидлар феномени, уларнинг миллат илм-маърифати борасида амалга оширган ишлари аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, конфренцияда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо конфренция иштирокчилари эътиборини “Учинчи ренессанс даври” ва унинг асоси сифатида танланган Жадид ғояларининг ўзига хос жиҳатларига қаратди. Миллат маънавияти ва маърифати борасида буюк ишларни амалга оширган зиёли жадидларимизнинг фаолиятини юқори баҳолади. - биз Имом ал-Буҳорий, Беруний, Мирзо Улуғбек, Мунавварқори Абдурашидхонов, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон сингари аждодлари бор келажаги буюк миллат эканимиз, улар билан фахрланиш баробарида мана шундай буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади.




Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, профессор Ҳамидулла Болтабоев Янги Ўзбекистоннинг маънавий асосларини мустаҳкамлашда жадид маърифатпарварлари хизматини эътироф этар экан, бу ҳаракат бевосита Ўзбекистон Миллий университети билан боғлиқ эканига урғу берди. Йиғилганларга Ўзбекистон Миллий университетига 1918 йилда жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигида асос солинганини яна бир бор ғурур ва ифтиҳор билан эслатиб ўтди.  - Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, ушбу эзгуликнинг бевосита давоми бўлади, - дейди профессор Ҳамидулла Болтабоев.  

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳноза Назарова сўзга чиқиб, “Жадид шеъриятининг маънавий асослари” мавзусига тўхталар экан,  Янги ўзбек шеъриятининг пайдо бўлиши, унинг маънавий асослари, янгиланиш тамойиллари ҳақида сўзлаб, Фитрат адабий-танқидий қарашларини тизимли тарзда таҳлил этди. Фиртатнинг “Сайҳа”, “Юрт қайғуси”, “Ўзбек ёш шоирлари” шеърий тўпламлари ва шеъриятнинг янгиланиши борасидаги ўрнини кўрсатиб берди. Шеъриятга доир илмий-танқидий қарашларини ва эстетик идеал борасидаги қарашларини баён этди.




      Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шуҳрат Хайитов ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдираркан, маърифатпарвар жадидчиларимизнинг маънавий меросини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялашда кенг жамоатчилик, олимлар ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Конфренция сўнгида “Илҳом” мукофоти республика танловининг университет босқичи ғолиблари китоблар жамланмаси ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан университет кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилинди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият

ва маърифат бўлими

 

       

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura