Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон “Адолат СДП” Тошкент шахар Кенгаши раиси ўринбосари Амонов Одилжон , Тошкент шахар, Олмазор тумани “Адолат СДП” Кенгаши раиси Илхомжон Абдурашидовлар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирокида  “Ўзбекистон - ёшлар мамлакати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.




Учрашув давомида мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ, манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар, имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилганлигини ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди. Ўзбекистондаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланган таълим-тарбия тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашув давомида ёшларимизни интернетдаги зарарли хуружлардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга ўргатиш масалалари бўйича илғор халқаро тажрибалар асосида барча ҳудудларда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилаётганлиги билдирилди.  Бу масканларда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилиши, ахборот технологиялари соҳасида бизнес бўйича инновацион кўникмалар шакллантириш ҳамда “стартап” лойиҳаларга ёрдам кўрсатилишлари тўғрисидаги маълумотлар талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.



 

Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura