Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талаба-ёшлари бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида жорий йилнинг 16 апрель куни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий фанлар факультети “Этика ва Эстетика кафедраси” билан ҳамкорликда “Олам ва одам ранглар инъикосида” тасвирий санъат танлови ўтказилди.

Танловда Ижтимоий фанлар, География ва табиий ресурслар, Журналистика, Иқтисодиёт ва Математика факультети талаба-ёшлари фаол иштирок этдилар.  Ғолиб ва фаол иштирок этган талаба-ёшларга диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 

 






Ёшлар билан ишлаш, маънавият

ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura