Хорижий абитуриентлар учун

"Кичик сунъий йўлдошлардан фойдаланиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий университетида “NICOPA: аниқ қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” ҳамда “SPACECOM: Космик тизимлар ва алоқа техникалари бўйича янги ўқув дастурлари”  лойиҳалари доирасида 2021 йил 8-апрел куни   "Кичик сунъий йўлдошлардан фойдаланиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарнинг асосий мақсади лойиҳа ҳамкорлари Берлин техника университети ва EXOLAUNCH GmbH компанияси томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларида олинган билимларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда талабаларни ҳалқаро лойиҳаларда иштирокини оширишга қаратилган. Тадбирда География ва табиий ресурслар, Физика, Биология ва тупроқшуносликфакультети профессор ўқитувчилари ва талабалари қатнашишди.

Семинарда лойиҳа иштирокчилари томонидан “Кичик сунъий йўлдош тизимлари”,  “Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолётларини кузатиб бориш”, “Масофадан зондлаш орқали Тошкент шаҳрида йўллардаги тирбандликни ва ердан фойдаланишдаги ўзгаришларни аниқлаш” мавзуларида маърузалар қилинди.

Семинарнинг амалий қисмида лойиҳа иштирокчилари томонидан тайёрланган виртуал сунъий йўлдошнинг фазога парвози  махсус дастурлар ёрдамида барча параметрларни ҳисобга олиб,  моделлаштирилган ҳолда амалга оширилди  ҳамда унинг орбитаси, учиш баландлиги, даврийлиги синовдан ўтказилди.

Семинар якунида қатнашувчилар томонидан берилган саволлари бўйича эркин мулоқот бўлиб ўтди. 













Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura