Жорий йилнинг 20 апрель куни Ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жахон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги ҳамда ватанпарварлигини кенг тарғиб қилиш ҳамда фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи”да “Шон-шараф” республика ҳарбий фестивали бўлиб ўтди.
Фахрийлар билан учрашувлар, ҳарбий парад ва экскурцияларни ўз ичига олган фестивалда Ўзбекистон Миллий университетидан 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда иштирок этган талаба-ёшлар Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини намоён этган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси, бундан кейинги неча-неча авлодлар учун жасурлик ва бағрикенглик намунаси бўлиб хизмат қилган юртдошларимизнинг жасорати ва матонати ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишди.
Ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлими