Хорижий абитуриентлар учун

Ҳалқаро ҳамкорликда таълим, фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги

2021 йил 22 апрель куни Беларусь Миллий Техника университети ректори Сергей Васильевич Харитончик бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Делегацияни Миллий университет ректори Ином Маджидов ва соҳа проректорлари кутиб олдилар. Маълумки, жорий йилининг февраль ойида Беларусь Миллий Техника университети билан халқаро хамкорлик меморандуми имзоланган эди ва мазкур ташрифда эса меморандумга асосан қўшма таълим дастури шартномаси, ўқув режалар ҳамда фан дастурлар доирасида келишувлар олиб борилди. 2021/2022 ўқув йилида Лазер физикаси: Материалшунослик ва материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) йўналишида қўшма таълим дастурларига қабулни йўлга қўйишга ва кейинчалик бошқа истиқболли йўналишларда ҳам таълим дастурларини кенгайтиришга келишиб олинди.




Айниқса, БМТУ ректори университет илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилари ва уларнинг илмий йўналишлари ҳамда тадқиқот олиб боришга қаратилган долзарб мавзулар банкини ЎзМУ ректорига тақдим этди. Мазкур йўналишда икки университет олимлари докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларга икки томонлама раҳбарлик тажрибасини йўлга қўйиш ва бу орқали икки университет илмий, академик мавқеини ошириш ҳамда мустаҳкамлашга эришишлари мумкинлигини қайд этиб ўтдилар.




Шунингдек, Сергей  Васильевич Ўзбекистон Миллий университети магистр, таянч докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари учун БМТУ Технопарки ҳамда университет қошидаги ишлаб чиқариш корхоналари доимо амалий ва илмий лаборатория сифатида очиқ эканлигини айтиб ўтди.

Ўз навбатида ЎзМУ ректори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар қўмитаси ҳамкорликдаги халқаро илмий лойиҳалар танлови эълон қилинганлиги ҳамда “Тиббиёт ва тиббий технологиялар”, “Нано ва биотехнологиялар”, “Кимёвий технологиялар”, Лазер технологиялари ва фотоника ҳамда “Рақамли информацион-коммуникацион технологиялар ва йўналишлараро фанлар” бўйича ҳамкорликда илмий лойиҳаларда иштирок этишни таклиф қилди.




Учрашувда томонлар ҳамкорликда замонавий дарсликлар яратиш, мавжудларини таржима қилиш ва муаллиф билан келишган ҳолда мазмунини бойитиш каби бир қанча масаллалар юзасидан узоқ ва батафсил келишиб олдилар.




Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura