Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро илмий лойиҳаларда олимлар ҳамкорлиги

Жорий йилининг  4 май куни Фудань университетининг (Хитой) халқаро ҳамкорлик департаменти раҳбари Lu Xiaoline  ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича халқаро илмий лойиҳалар бўйича директор А.С.Джадалиевлар ҳамкорлик таклифи билан Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

Маълумки, Фудан университети халқаро QS рейтингида 34 ва THE 70 ўринни эгшаллаган нуфузли университелардан бири ҳисобланади.



Мазкур учрашувда Фудань университети вакили Ўзбекистон Миллий университети билан илмий йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, Хитой Халқ Республикаси томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган хорижий университетлар учун ажратилган дастурларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Lu Xiaoline  2021 йил май ойининг охирига қадар эълон қилинган 5 та йўналиш яъни илғор ишлаб чиқариш, касалликларнинг олдини олиш, инфратузилма муҳандислиги, энергияни тежаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш технологиялари бўйича тақдимот қилди.



Учрашувда иштирок этган биология факультети профессори, биология фанлари доктори Лазиза Икрамовна университетда биология ва тупроқшунослик йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди ва ҳамкорликда мазкур дастурда иштирок этишини билдирди.

 


Халқаро алоқалар бўйича проректор

Раима Ширинова  

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura