Хорижий абитуриентлар учун

“ХОТИРА АБАДИЙ – ҚАДР МУҚАДДАС”

Аждодлар хотирасига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган, юртимиз озодлиги учун жон фидо қилган инсонларни хотирлаш, ҳозирда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийларини қадрлаш, улар босиб ўтган йўлларини ўрганиб, обод кунларимизга шукроналар айтиш - барчамизининг чинакам инсонийлик бурчимиздир. Шу кунларда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида кенг миқёсда маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, ЎзМУ Ҳарбий таёргарлик ўқув маркази ва Тарих факультети хамкорлигида 9-май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, ватан учун жонини тиккан аждодларимизининг хотирасини абадийлаштириш, ҳозирда ҳаёт бўлган
 иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – нуроний отахонларимизни қадрлаш ва талаба-ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида “Хотира абадий – қадр муқаддас” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.



Тадбирни дастлаб, ЎзМУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов очиб берди.

Тадбирда Иккинчи жахон уруши қатнашчиси уруш фахрийси  Аббос ота Апполов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари фахрийси, заҳирадаги полковник Бобур Нигматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, Тошкент Ислом Академияси профессори, т.ф.д. Саидакбар Агзамходжаев, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи катта илмий ходими Мўътабар Ўралова, Уруш фахрийларидан Рахматиллаев Бекмурод ота ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари фахрийси, заҳирадаги полковник Рахимжон Обидов, Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси аъзолари, уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионати нуронийлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Сўзга чиққан Иккинчи жахон уруши қатнашчиси уруш фахрийси - Аббос ота АпполовИккинчи жаҳон урушида даврида ўзбек халқининг фронтда ва фронт ортида кўрсатган юксак жасорати, сабр-матонати ҳақида  гапираркан, уларнинг  кўрсатган жасоратлари бугунги ёшларга ўрнак эканлигини алоҳида таъкидлади. – Бугун Прзидентимиз томонидан ёшларни билим олиб, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишга барча шарт-шароитлар яратилган. Бундай шароитларни биз фақат орзу қилар эдик,-дейди Аббос ота.



Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари фахрийси, заҳирадаги полковник Бобур Нигматов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг мустақилигимизни янада мустаҳкамлаш ва жонажон ватанимиз тинчлигини сақлашда кўрсатиб келаётган жасоратлари  ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов сўзга чиқиб кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшганлиги, халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келаётганлигини эътироф этди.

“Босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш юртимизда эзгу анъанага айланди”- дейди, Тошкент Ислом Академияси профессори, т.ф.д. Саидакбар Агзамходжаев.



Қолаверса Тадбир қатнашчилари Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлар экан, тадбирга йиғилган ёш авлодга бу ўзгача фахр туйғусини бахш этди.

Тадбир сўнггида фахрий меҳмонлар ва тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган тарихчи олимларга университетнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Равшанжон ОМОНОВ,

Журналистика факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura