Хорижий абитуриентлар учун

TEIKYO (Япония)университети билан илмий ҳамкорлик муҳокамаси

6 май куни Тошкентдаги Ўзбек-Япон ёшлар инновация маркази директори Наргиза Амирова, директор ўринбосари Зуҳра Қодирова ва JICA маркази маслаҳатчиси Янагида Юкинорилар Ўзбекистон Миллий университети ташриф буюрди. Делегация аъзоларини халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва халқаро рейтингларда ишлаш бўлими бошлиғи Азиза Тўракуловалар кутиб олишди.



Ташрифдан мақсад Япониянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири TEIKYO университети билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда икки университет шунингдек,  Ўзбек-Япон ёшлар инновация маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашдан иборат.  Учрашувда Ўзбек-Япон ёшлар инновация маркази директори Наргиза Амирова марказнинг республикада илмий-инновацион салоҳиятни ошириш мақсадида фан ва технологиялар соҳасида олиб борадиган фаолиятига тўхталиб ўтди. Марказ Шарқий Осиё минтақасида, балки бутун жаҳон илмий ҳамжамиятида тан олинган Япония каби ривожланган давлатнинг етакчи илмий ташкилотлари билан олиб борадиган фаолияти, талабалар учун эълон қилиб бориладиган турли хил дастурлар тўғрисида маълумот берди.



Томонлар университетлараро илмий лойиҳаларни ҳамкорликда ёзиш, магистр ва докторантларнинг илмий стажировкасини йўлга қўйиш, университет қошидаги корхоналарда амалият ўташ каби масалаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Меморандум бандлари, ҳамкорлик йўналишлари бўйича яқин кунларда TEIKYO университети вакиллари билан онлайн учрашувда батафсил тўхталинишига келишиб олинди.



Халқаро алоқалар бўйича проректор

Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura