Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талабалари “Катта адабиёт байрами” ҳафталигида фаол иштирок этмоқда

Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 17 май санасидан бошлаб  “Катта адабиёт байрами” ҳафталигига старт берилди. Очиқ осмон остида амалдаги карантин талабларига риоя қилган ҳолда  “Адиблар хиёбони” да бўлиб ўтаётган мазкур байрам тадбирида Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, университет Илмий-адабий маслаҳатчиси, профессор Ҳамидулла Болтабоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маънавий-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бош мутахассиси Гулчехра Иброхимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Адиба Умирова, Журналистика факультети профессор ўқитувчилари, университетнинг фаол иқтидорли талабалари ҳамда ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицей ўқувчилари фаол иштирок этишмоқда.



Жумладан, бугун ҳам “Адиблар хиёбони”да университетга бириктирилган атоқли адиб, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов ҳайкали сиймоси олдида шоирнинг сермазмун ижодига бағишланган маънавий-маърифий, бадиий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида университет Илмий-адабий маслаҳатчиси, профессор Ҳамидулла Болтабоев Эркин Воҳидов ижодининг жаҳоний кўлами, шоир амалга оширган таржималарнинг беназр хусусиятлари ҳақида, унинг университетда олиб борган илмий фаолияти ҳақида талаба-ёшларга батафсил гапириб берди. Шунингдек тадбир давомида ёшларни Эркин Воҳидов ижодига янада қизиқтириш мақсадида турли интерактив усулда баҳри-байтлар ташкил этилди.



Эслатиб ўтамиз, ушбу “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 20 май санасида “Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот” шиори остида Республика талаба-ёшлар фестивали ҳам бўлиб ўтади. Мазкур фестивалда “Адиблар хиёбони” даги шоир, ёзувчи ва ижодкорлар ижодидан мусиқий чиқишлар, анъанавий бахшичилик, рақс, “Энг яхши фотосуратлар” кўргазмалари, театр ва саҳна чиқишлар, спорт бўйича кўргазмали чиқишлар, китоб ва либослар кўргазмаси, шоир ва ёзувчилар тўғрисида олинган фильмларнинг тизер ва видеороликлар намойиши ҳамда эл суйган санъаткорлар ижросида катта байрам тадбири ўтказилади.

Университетнинг шеърият ва адабиётга бефарқ бўлмаган барча талаба-ёшлар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар, доктарантлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни ушбу “Катта адабиёт байрами” га таклиф қиламиз!

 

 Ёшлар билан ишлаш,

 маънавият  ва маърифат бўлими 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura