Хорижий абитуриентлар учун

Хорижий ҳамкорлар сафи кенгаймоқда

Бинобарин, кейинги йилларда республикамиздаги олий таълим муассасаларнинг хорижнинг нуфузли университетлари, илмий тадқиқот институтлари ва ташкилотлари билан халқаро алоқалари тобора кенгаймоқда. Куни кеча (19 май 2021 йил)  Россия Федерациясининг Илмий тадқиқот институти (МЭИ) ректори Николай Рогалев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов, ўқув ишлари бўйича проректор Шухрат Тошматов, халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳикмат Сабуров ҳамда физика факультети деани Ғофуржон Эшонқуловлар кутиб олишди.

Учрашувдан мақсад икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш ва мақсадли ҳамда истиқболли режаларни муҳокама қилиб олишдан иборат. Учрашув жараёнида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уни самарали, натижали ҳамда тизимли амалга оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилдилар. Айниқса, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган истиқболи йўналишларда кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни малака ошириш, илмий стажировкаларини йўлга қўйиш, ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, докторантура ҳамда мустақил тадқиқотчиларни тайёрлашда илмий лаборатория ҳамда илмий тадқиқот институтлари имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари кенг муҳокама этилди.

Ўз навбатида, Николай Рогалев икки университет вакиллари иштирокида вертуал учрашув ташкил қилиб томонлар ўзларини қизиқтирган ўқув ва илмий  йўналишларда ҳамкорлик қилишнинг аниқ мақсадлари ҳамда йўналишларини белгилаб олишлари мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлаб, яқин кунларда Россия Федерациясининг Илмий тадқиқот институти (МЭИ) билан Англашув Меморандумини имзолашга келишиб олдилар.



Халқаро алоқалар бўйича проректор

Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura