Хорижий абитуриентлар учун

БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатова, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Равшанжон Омонов, Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Алишер Убайдуллаев, Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доцентиЖасур Махмудовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 20апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, бугун“Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остидаТошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Тепагузар” МФЙга ташриф буюришди. 



Хозирда махалла раиси бетоблиги сабабли, “Тепагузар” МФЙ профилактика инспектори, катта лейтенант Эркин Артиков ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳалладаги умумий ҳолат яъни аҳолининг ёш таркибини – нуронийлар, маҳалла фаоллари, боғча, мактаб ёшидаги болалар, ёшларни сонини ўрганишга киришилди.

Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, "Аёллар дафтари",   "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар"га киритилган аҳоли вакиллари ҳақидаги маълумотлари ўрганилди.



Ўрганиш давомида маҳалла мутасаддилари билан биргаликда истиқболдаги тарбияси оғир, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ишсиз ёшларга кўмаклашиш, нотинч оилаларда соғлом руҳий-психологик муҳитни яратиш, маҳалладаги ажримларнинг ҳисобини юритиш, ёш эр-хотинлар ўртасидаги келишмовчилик ва никоҳнинг бекор қилиниши ҳолатларини бартараф этиш, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" га кирганларга маънавий кўмак ва маслаҳатлар бериш тизимини йўлга қўйиш каби вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.



Равшанжон ОМОНОВ,

Журналистика факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura