Хорижий абитуриентлар учун

Фалсафа фани миссияси ўз ишини халқаро илмий-амалий конференцияда бошлади

2021 йил 19 май куни Қозокистон Республикаси Кустанай давлат университети, КНУ, ЕГУ хамда Ўзбекистон, Тожикистон, Украина, Кирғизистон ва Белорусия фалсафа фани олимлари билан ҳамкорликда «Фалсафа фани миссияси: фалсафанинг фан сифатида шаклланиш тарихи ва уни ривожланиш истиқболлари» мавзуида  халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияга Денис Анатольевич Качеев модераторлик қилди. Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор, фалсафа фанлари доктори Нигина Шермухамедова «Идрокнинг рационаллиги фалсафаси» мавзусида маъруза қилди. 


Тожикистонлик спикер профессор Фаррух Худойдодзода Тожик фалсафаси  хақида, ЕНУ профессори К. Медеуова космик фалсафа хақида кискача сўзлаб берди. Қирғизистонлик спикер эса оммавий маданиятнинг ёшлар дунёқарашига таъсири ҳақида ўз нутқида таъкидлаб ўтди.

2021 йил 21 майда фалсафа фанлари доктори профессор Ўзбекистон Миллий университетининг Фалсафа ва маьнавият асослари кафедраси мудири Нигинахон Шермухамедова Тожик Миллий университети ҳузуридаги ихтисослашган илмий кенгашда ўзининг биринчи хорижий докторанти Корихонов Саидваққос Олимхоновичнинг фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация химоясида иштирок этди.


Жорий йилнинг 20-24 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири профессор Нигинахон Арслоновна, фалсафа факультети декани д.ф.н. Махмадизода Нозим ва Тожикистон Миллий университети Онтология ва гносеолргия кафедраси мудири д.ф.н. Фаррух Бегиджон Худойзода “Онтология ва гносеология” ҳамда “фалсафа ва фан методологияси” мавзуида 3-4 курс талабалари ва фалсафа мутахассислиги магистрантларига дарс машғулотларини олиб борди.


 ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura