Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро университетлар билан ҳамкорликда “DISTANCE EDUCATION: INNOVATIONS, PEDAGOGICAL ASPECTS” мавзуида халқароконференция бўлиб ўтди

2021 йил 12 май куни Украина давлати, Киев  Миллий авиация университети, Шотландия университети, Латвия  давлат университети, Таллин технология университети, Ўзбекистон Миллий университети, Словакия давлат университети, Беларус давлат университети билан ҳамкорликда “DISTANCE EDUCATION: INNOVATIONS, PEDAGOGICAL ASPECTS” мавзусида  халқаро конференция ўтказилди.

Ушбу конференция модератори сифатида Лахтионова Людмила Анатольевна қатнашди. Шунингдек, конференцияда Украина, Шотландия, Латвия, Туркия, Азарбайжон, Хиндистон, Словакия, Хорватия ва шу каби бошқа давлат олимлари иштирок этди. Конференция давомида барча иштирокчи олимлар пандемия шароитида масофавий таълимни ташкил этишдаги муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш истиқболлари тўғрисида муҳокамалар юритдилар.  Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети профессори, конференциянинг ташкилий қўмитаси аъзоси Нигина Шермухамедова “Problems and Prospects of Distance Education in Uzbekistan” мавзусида  маъруза қилди.

Тадбир давомида ўзаро фикр алмашувлар бўлиб ўтди, олимлар томонидан қизиқарли ва фойдали маълумотлар берилди. Конференция якунида пандемия шароитида масофавий таълимни ташкил этишдаги муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш истиқболлари юзасидан қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.




 ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura