Хорижий абитуриентлар учун

Мини-футбол ва волейбол спорт турлари бўйича спартакиадалар якунланди


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ЎзМУ Касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил 19 апрелдаги 2/4-сонли қарори асосида ҳамда университет спорт клуби ҳамкорлигида жорий йилнинг 19 апрелидан 18 майига қадар университет профессор-ўқитувчилари ваишчи-ходимлари ўртасида 9 май - Хотирава қадрлаш кунига бағишлаб мини-футбол ва волейбол спорт турлари (эркаклар ўртасида) бўйича спартакиадалар ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 апрел куни воллейбол спорт тури бўйича мажмуа чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб борилди. Натижаларга кўра, Геология ва геоинформацион тизимлар факультети фахрли 1 ўринни,  Математика факультети 2 ўринни,

Ижтимоий фанлар факультети эса 3 ўринни  қўлга киритдилар.

Шунингдек, 18 май куни қизғин баҳсларга бой бўлган мини-футбол турнирининг финал қисмида 1 ўрин учун Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети ва География ва табиий ресурслар факультети  жамоалари, 3 ўрин учунИжтимоий фанлар факультети ва Математика факультети жамоалари бир-бирлари билан ўзаро беллашдилар.

Юқори техника, тактикавий ва жамоавий ўйин намойиш этган География ва табиий ресурслар жамоаси фахрли 1 ўринни, яъни мажмуа чемпионлигини қўлга киритди.

 

1 ўрин: География ва табиий ресурслар жамоаси

2ўрин: Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети жамоаси

3 ўрин: Математика факультети жамоаси

 

Мусобақа сўнггида ғолиб жамоалар мусобақа низомига кўра, мусобақа ташкилотчилари томонидан кўчма кубок, диплом ва рағбатлантирувчи мукофотлар – 1 ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзоси 600 000 сўмдан, 2 ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бири  400 000 сўмдан ва 3ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бири 200 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ғолиб бўлган барча профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларни ғалаба билан табрийлаймиз.

 

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura