Хорижий абитуриентлар учун

“Илҳом” мукофоти танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида ЎзМУ талабалари фаол иштирок этди


Жорий йилнинг 20 май санасида Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилаётган адабиёт байрами ҳафталиги доирасида Президентимиз ташаббуслари билан Олий таълим муассасаларида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини чуқур ўрганишни самарали ташкил этиш, ёшларнинг адабиётга қизиқишини янада ошириш, уларни китоб ўқишга даъват этиш ва шу асосда уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш мақсадида илк бор ташкил этилган “Илҳом” мукофоти Республика танловининг ғолиблари аниқланди ва 1 ўрин соҳибига Президент совғаси Спарк автомобили топширилди.

Мазкур тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўзларининг махсус тайёрланган чиқишлари билан фаол иштирок этди. Шунингдек, “Адиблар хиёбони” даги шоир, ёзувчи ва ижодкорлар ижодидан мусиқий чиқишлар, анъанавий бахшичилик, рақс, “Энг яхши фотосуратлар” кўргазмалари, театр ва саҳна чиқишлар, спорт бўйича кўргазмали чиқишлар, китоб ва либослар кўргазмаси, шоир ва ёзувчилар тўғрисида олинган фильмларнинг тизер ва видеороликлар намойиши ҳамда эл суйган санъаткорлар ижросида  концерт дастури ўтказилди.

Ушбу шеърият ҳафталиги Адиблар хиёбони ёшларнинг доимий ижод ва маънавият маконига  айланиб бораётганлигини намоён этди.

Ёшлар билан ишлаш,маънавият  ва маърифат бўлими       

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura