Хорижий абитуриентлар учун

Ҳамкорликнинг янги босқичи


Ўзбекистон Миллий университетида Новосибирск давлат университети (НДУ) ҳамда Россия  Федерацияси Сибирь Бўлими тармоқ институтларида илмий даражаларга эга бўлган кўплаб профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Университет НДУ билан жуда яқин ва натижали ҳамкрликни йўлга қўйган. Бугунги кунда НДУда ЎзМУ, СамДУ, ҚаршиДУ, УрДУ, БухДУ, ҚҚДУларининг 23 нафар талабалари Математика таълим мутахассислигида  грант асосида таҳсил олмоқда. Жорий йилида математика факультети талабалари Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика олипиа­дасида иштирок этиб совринли ўринни эгаллаб НДУ магистратурасига танловсиз грант асосида ўқишга таклиф қилиндилар.

21 май куни Новосибирск Давлат университети делегацияси янги ҳамкорлик таклифи билан Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Меҳмонларни халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Хикматжон Сабуровлар қабул қилдилар. Айниқса, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат йўналишида таҳсил оладиган иқтидорли талабаларни ўқишини 2 курсдан сўнг НДУга кўчирииш ва ўқишни мазкур университетда давом эттириб, диплом олишлари мумкинлиги тўғрисида таклиф билдирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, математика факультети декани, профессор Игорь Марчук 2 йил олдин НДУ магистратурасига қабул қилинган ЎзМУ талабалари орасидан 3 нафари университет қарорига мувофиқ докторантурага тавсия қилинганлиги тўғрисида мамнуният билан сўзлади.

Учрашувда томонлар талабаларнинг илмий мулоқот марказини ташкил қилиш, университетга НДУ талабаларини қисқа муддатли академик мобиллигини йўлга қўйиш, халқаро конференцияларни иштирок этиш ва шу шу билан бирга магистрант, таянч докто­рант ва докторантларнинг илмий ишларига раҳбарликни янада ошириш борасида ҳам келишиб олдилар.                  

 Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura