Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Жорий йилнинг 22 май куни Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи сўнгги лицензион турнирнинг биринчи кунги баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон спорт оламида янги саҳифа очган терма жамоамиз аъзоларидан аёллар ўртасида Нигора Турсунқулова -67 кг, эркаклар ўртасида Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишди.


Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашидов Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 20/105 гурух талабаси. Иорданияда осиёлик таэквондочилар учун лицензион турнирнинг дастлабки босқичида 19 ёшли талабамиз мўғулистонлик Натсагдорож Ачиткхууни мағлуб этди. Сўнг Рашитов филиппинлик Арвен Алкантарани таслим қилди.  Шунингдек, ярим финалда Улуғбек Рашитов қозоғистонлик Кайрат Саримсаковга қарши даянга чиқиб ғалаба қозонди.  Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгани университетимизнинг 103 йиллик ёшига муносиб совға бўлди. Эътибор берсангиз ёшларимиз Олимпиададан ҳеч қачон медалсиз қайтмаган.

Турнир жараёнида Нигора Турсунқулова Токио-2020 лицензияси учун қатарлик Марам Фатнассига қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз жангни тўлиқ назоратида ўтказди ва якунда ғалаба қозониб, финалга чиқди. Мусобақада 1-3-ўринларни қўлга киритган спортчилар Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишарди. Камида кумуш медални нақд қилган Нигора Токио-2020 лицензиясини ҳам қўлга киритди.Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритмоқда. У 17 ёшида Рио-2016 Олимпиадасида ҳам иштирок этган.


Дарвоқе, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мазкур лицензион мусобақада камида 2та йўлланма қўлга киритилишини ваъда қилишган эди ва улар бу вазифани шараф билан уддалашди. Ушбу  Шу тариқа ёш таэквондочилар ўзларининг чиройли ғалабалари билан Янги Ўзбекистон номини янада улуғлашди.Ушбу ғалаба билан 19 ёшли талабамиз Улуғбек Рашитовни ва бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Янги Ўзбекистон, янги ғалабалар!

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura