Хорижий абитуриентлар учун

Италиянинг Sababa Security SRL компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг нуфузли хорижий университетлар, илмийтадқиқот муассасалари, илмий лабораториялар ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаймоқда. Жорий йилнинг 20 май куни Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети жамоаси Италиянинг киберҳавфсизлик бўйича нуфузли Sababa Security SRL компанияси билан видеомулоқот тарзида онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда компания директори Алессио Ачети, компания менеджери Ольга Орлова ва компания асосчиларидан Энрико Орланди иштирок этишди. Учрашув давомида йўналиш ва мутахассисликларнинг фундаментал фанларининг намунавий фан дастурлари, ишчи фан дастурларини ва ўқув материаллари(маъруза ва лаборатория ишларини) биргаликда ишлаб чиқиш, компаниянинг йирик олимлари ва Италиянинг Верона ҳамда Гену университетлари профессорларини мутахассислик фанлари бўйича маъруза машғулотларини олиб боришга жалб этиш, магистратура талабалари ва таянч докторантларга ҳамраҳбар бўлиш, халқаро фондлар орқали талаба ва профессор-ўқитувчиларнининг ўқув ва илмий стажировкаларини амалга ошириш, Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультетида “Киберхавфсизлик” (SABABA Security) лабараториясини ташкил этишга келишиб олинди. Шунингдек, Италия университетлари билан ERASMUS+ доирасида халқаро грант лойиҳаларини тайёрлаш ва танловларда қатнашиш масаласи муҳокама қилинди.





З.Рахмонов

Амалий математика ва интеллектуал технологиялар

факультети декани 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura