Хорижий абитуриентлар учун

ЎзР Фан арбоби, ф.ф.д., проф. Умарали Норматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Ўзбек адабиётшунослигида талқин ва таҳлил муаммоси” мавзуидаги илмий-назарий анжуман

26 июнь Ўзбекистон Миллий университетида ЎзР Фан ар­боби, ф.ф. д., проф, адабиётшу­нос олим ва мунаққид У.Норматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган илмий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир университет Проректори Ш.А.Тошматов табрик сўзи билан очилди.

Тадбирда ЎзР Санъат арбоби, И.Ғафуров сўз олиб: “Адабиётни, китобларни яхши кўрадиган кишини адабиёт шайдоси дейишади. Шу сўзнинг туб маъносида бадиий адабиётга, танкидчиликка, муаллимликка Умарали Норматовчалик шайдо кимса бормикин?”.. У.Норматовнинг танқидчиликдаги принципларидан бири янгилик излаш, янгилик олиб кириш, янгиликни кутлаш. У ижодининг бошланишиданоқ, адабиёт ва ёзувчилар ижодида новаторликка алоҳида эътибор билан карайди” деган фикр билдирди..

Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, ф.ф.д., проф. Ҳ.Болтабоев йиғилганларга У.Норматовнинг табаррук 90 ёши муносабати билан чоп этилган “Умарали Норматов” биобиблиографияси ва мунаққиднинг “Абдулла Қаҳҳор: жижоат ва маҳорат жозибаси” китобларини тақдим қилди.

Анжуманда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Адабиёт уқитиш методикаси кафедраси профессори Қозоқбой Йўлдошев, ЎзМУ профессори Ёрмат Тожиев,  “Шарқ юлдузи” журнали  бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ва ёзувчи Луқмон Бўрихонлар сўзга чиқиб, Ёзувчилар уюшмаси номидан домлага узоқ умр тиладилар. Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республкива Олий мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита бошглиғи, проф. Хуршид Дўстмуҳаммад, ёзувчилар Аббос Саид, Исажон Султон, ТДЎТАУ профессори Баҳодир Каримов сўзга чиқиб, устознинг адабиётшунос ва мунаққид фаолияти ҳақида сўз юритдилар.


 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura