Хорижий абитуриентлар учун

XАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ НАШРЛАР ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?


Маълумки, университетни xалқаро рейтингларда иштирокини кенгайтириш, ёш ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ходимларнинг рейтингларга қўшадиган улушини оширишга қаратилган бир қанча тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Худди шундай амалий ишлардан бири бу маҳорат дарслари ва семинар-тренинглардир. 2021 йил бошиданоқ халқаро рейтингарда иштирок этиш бўлими томонидан мунтазам равишда семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. Бу семинарларда илмий мақола ёзиш, юқори импакт факторли журналларни танлаш, халқаро электрон базалардан фойдаланиш, халқаро грантларда иштирок этиш каби мавзулар муҳокама этилиши режалаштирилган.

2021 йил 25-май куни бўлиб ўтган мазкур семинар мавзуси “Xалқаро стандартларга мувофиқ нашрлар:Нашр турлари” мавзуси бўлди ва ушбу мавзу халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлим бошлиғи Азиза Туракулова томонидан семинар иштирокчиларига тақдим этилди. Семинар давомида мақолани шакллантириш, мақола нашр этиш талаблари, адабиётлар шарҳи, иқтибосликлар келтириш йўл-йўриқлари батафсил тушунтирилди.

Семинар якунида халқаро алоақалар бўйича проректори Раима Ширинова иштирокчилар талабини ўрганиб, улар таклифи асосида кейинги семинар мавзуларини шакллантиришни келишиб олди. Семинар ҳар ҳафтанинг сешанба куни мунтазам бўлиб ўтиши тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилди ва кейинги семинар мавзуси эълон қилинди.

 

Раима Ширинова

Xалқаро алоқалар бўйича проректор

 

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura