Хорижий абитуриентлар учун

Мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилар учун учрашув


Жорий йилнинг 26 май куни Марказий ҳарбий округ илмий тадқиқот марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети психология кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор (илмий кенгаш раиси) Дилбар Муҳаммедова ва кенгаш аъзолари томонидан ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилари ҳамда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар-тренинг Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Айбек Саидов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда округ мустақил изланувчиларидан 14 нафари иштирок этди.

Тадбир давомида тадқиқотлар жараёнида учрайдиган муаммолар ва уларга ечимлар, изланувчилар учун зарур бўлган илмий маслаҳатлар, илмий услубий кўрсатмалар тўғрисида фикрлар алмашилди. Семинар-тренинг мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилар учун жуда ҳам самарали бўлди ва ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.  Очиқ мулоқот шаклидаги ушрашувда мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Бундан ташқари, келгусида Республика миқиёсидаги илмий-амалий конферециялар ўтказишга келишиб олинди.
Шунингдек, меҳмонлар Марказий ҳарбий округда амалга оширилган инновацион лойиҳалар ва ҳарбий округ илмий тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura