Хорижий абитуриентлар учун

Германиянинг Тошкентдаги Гёте институти ҳамкорликни кенгайтирмоқда


Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети немис филология кафедраси узоқ йиллардан бери Германиянинг Тошкентдаги Гёте институти билан турли жабҳаларда хамкорлик қилиб келади.

Шу хамкорликни янада мустахкамлаш мақсадида 28 май куни Германиянинг Тошкентдаги Гёте институти тил бўлими бошлиғи Дилдора Мухаммадаминова, институт таълим сохасида хамкорлик бўлими ходимлари  Дилором Исматиллаева, Сайёра Тўракуловалар «Немис тилини ўқитишни ўрганиш»  (Deutsch lehren lernen, DLL) дастурини Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети Немис филология кафедрасининг ўқув дастурига  киритиш» таклифи билан  ЎзМУ Халқаро бўлимга  ташриф буюришди.

Учрашувда икки тамон ҳам  DLL(Deutsch lehren lernen) “Немис тилини ўқитишни ўргатиш” дастурини университет немис филология кафедрасининг ўқув дастурига  киритиш»ни янги ўқув йилидан  амалга оширишга келишиб олишди.

Шу давргача DLL(Deutsch lehren lernen) Германияда чоп этилган дарсликнинг 6 та қисми немис филология бўлимининг 3 ва 4 курслари талабалари билан олиб борилган немис тили дарсларида апробациядан ўтказилиб бу дарсликлар талабалар томонидан яхши ўзлаштирилди. Яна шуни қайд этиб жоизки, Гёте институти немис филологияси кафедраси профессор-ўқитувчиларини мазкур дарсликни ўқитиш бўйича малака оширишни ташкил қилишларини ҳам айтиб ўтдилар.


Халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura