2021 йил 3 июнь куни соат 15.00 да Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.01.11 - рақамли Илмий кенгаш қошидаги 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт ихтисосликлари бўйича Илмий семинарда Тошкент молия институти мустақил изланувчиси Абулкасимов Мурод Хасановичнинг “Бозор иқтисодиёти шароитида шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг назарий жиҳатлари ва йўллари” мавзусида 08.00.01-“Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мустақил изланувчиси Муртазаев Исабек Базарбаевичнинг “Навоий вилояти иқтисодиётини самарали ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари” мавзусида 08.00.12-“Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтади.